Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида янги агентлик ташкил этилди

ЖАМИЯТ 10.09.2019, 15:03
Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида янги агентлик ташкил этилди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигини ташкил этиш тўғрисидаги президент фармони ҳамда ушбу агентлик фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида президент қарори 2019 йилнинг 9 сентябрь санасида қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Фармон билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги ташкил этилди.

Қуйидагилар агентликнинг идоравий бўйсунувига ўтказилди:

Президент мактаблари;

ижод мактаблари;

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб ҳамда Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати ва Абу Али Ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернати.

Фармон билан агентликнинг асосий вазифалари белгиланди.

Шунга кўра, агентлик Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда ёшларни аниқлаш, танлаш, ўқитиш ва тарбиялаш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади.

Агентликка бош вазир тақдимномасига кўра президент томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.

Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар учун ўрнатиладиган давлат таълим стандартлари агентлик томонидан тасдиқланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1