Долзарб мавзулар Фото

АҚШда илк бор опа-сингилга генерал унвони берилди

Бўлимлар: ДУНЁ
Теглар:
Добавлено: 07.09.2019, 14:58

АҚШ армиясининг 244 йиллик тарихи давомида Мария Барретт ва Пола Лоди генерал унвонигача хизмат қилган биринчи опа-сингил бўлди. Бу ҳақда USA Today нашри хабар берди.

Барретга генерал-майор, Лодига эса бригада генерали унвони берилган.

“Генерал-майор Мария Баррет ва бригада генерали Паула Лоди Америка таклиф қилиши мумкин бўлган энг яхшиларни билдиради”, деб айтган АҚШ мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Райан Маккарти. У бундан опа-сингилнинг оиласи ва бутун АҚШ армияси фахрланишини айтган.

Таъкидланишича, аввал АҚШ армиясида бир оиланинг турли вакиллари генерал унвонигача хизмат қилишган. Бунга ота-ўғиллар, эр ва хотин муваффақ бўлган, бироқ опа-сингиллар илк бор генерал унвонигача хизмат қилишди.

Таъкидланишича, аёллар 1901 йилда ҳамширалар корпуси ташкил этилмагунга қадар АҚШ армиясида хизмат қила олмаган.

Айни вақтда АҚШ армиясининг 1,3 млн кишилик армиясидан 16 фоизини аёллар ташкил қилади. Хусусан, АҚШ қуролли кучларидаги 417 генералдан 61 нафари аёллардир.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии