1

1.500.000.000 сўм солиқ қарзи учун хатланди

ЖИНОЯТ 06.09.2019, 16:42
1.500.000.000 сўм солиқ қарзи учун хатланди

Тома-тома кўл, тўланмаса солиқ қарзи кўп бўлар. Ҳисоб-китобни билганлар ушбу нақлни доимо ёдда тутишлари тайин. Чунки ҳисоблар аниқликни ва ўз вақтида бажарилишини талаб қилади. Акс ҳолда ноллар сони кун сайин ортиб кетаверади. Кейин эса тўлови юки оғирлашавериши аниқ.

Давлат фойдасига ундирувлар борасида олиб борилган ижро ҳаракатлари ўз самарасини берди. Мажбурий ижро бюроси Сардоба туман бўлими иш юритувидаги Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг қарорига асосан қарздор "Пахтаобод пахта тозалаш" АЖдан ундирувчи Сардоба туман ДСИ фойдасига жами 1.500.000.000 сўм солиқ қарзи ундириш белгиланган эди. Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида "Пахтаобод пахта тозалаш" АЖдан Сардоба туман ДСИ фойдасига 1.500.000.000 сўм солиқ қарзи туман бўлим депозит ҳисоб рақамига ундирилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1