1

Автомашина эҳтиёт қисмларини божхона чегарасидан ноқонуний олиб ўтишга уриниш бартараф этилди

ЖИНОЯТ 06.09.2019, 13:10
Автомашина эҳтиёт қисмларини  божхона чегарасидан ноқонуний олиб ўтишга уриниш бартараф этилди

Ҳужжатларда кўрсатилмаган катта миқдордаги товарларнинг ноқонуний тарзда юртимизга олиб кирилишига бўлган уриниш божхоначилар томонидан фош қилинди.

Жумладан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Олот” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган юк автомашинасидаги юкларнинг ҳужжатлардаги мутаносиблиги белгиланган тартибда текширилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда

Натижада, мазкур юк автомашинасида ҳужжатларда кўрсатилганидан ортиқча бўлган ва божхона ходимларига маълум қилинмаган умумий қиймати 40,4 миллион сўмлик аввал фойдаланилган автомашина эҳтиёт қисмлари борлиги маълум бўлди.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1