1

Каннабисни “гултувак”да етиштираётган фуқаро аниқланди

ЖИНОЯТ 06.09.2019, 13:09
Каннабисни “гултувак”да етиштираётган фуқаро аниқланди

Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона ходимлари томонидан самарали кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний сақлаш ва уларни қонунга хилоф тарзда тарқатишга қарши тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда

Тезкор тадбир давомида, фуқаро Н.Ў.нинг яшаш хонадони белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу шахснинг хонадонида “гултувак”ка экиб парвариш қилинаётган бир туп “каннабис” ва 1,2 грамм марихуана гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1