Яширилган атирлар “яшил йўлак”дан ўтолмади

ЖИНОЯТ 06.09.2019, 13:06
Яширилган атирлар “яшил йўлак”дан  ўтолмади

Божхоначилар томонидан сифати кафолатланмаган товар-моддий бойликларини юртимизга ноқонуний олиб кирилишига қарши тизимли равишда ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, “Қарши аэропорт” чегара божхона постида “яшил йўлак” орқали ҳаракатланган фуқаро Ж.Д. нинг қўл юклари белгиланган тартибда холислар иштирокида божхона назоратидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда

Натижада, декларацияда кўрсатилмаган ва оғзаки савол-жавоб давомида маълум қилинмаган умумий қиймати 5,3 миллион сўмлик 72 дона атир-упа товарларини мамлакатимизга олиб кираётганлиги аниқланди.

Шунингдек, “Қарши-Керки” чегара божхона пости орқали ҳаракатланган фуқаро Р.М. томонидан ҳам меъёридан ортиқча бўлган
64 дона турли номдаги атирларни олиб киришга бўлган уриниш ўз вақтида фош бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1