1

МИБ 1,5 миллиард сўмга яқин маблағни ундириб берди

ЖИНОЯТ 06.09.2019, 07:13
МИБ  1,5 миллиард  сўмга яқин маблағни ундириб берди

Мажбурий ижро бюросининг Учтепа туман бўлими иш юритувида жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг 02.07.2019 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Юлдашев Мурат Худойбергановичдан ундирувчи А.Усманов фойдасига 160.000 АҚШ доллари миқдорида жиноий зарар ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 2019 йилнинг 22 июль куни келиб тушган.

Шу куннинг ўзида тарафларга ижро ишини қўзғатиш тўғрисида қарор юборилган. Белгиланган ихтиёрий муддат ўтгандан сўнг мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида 2019 йил 17 август куни қарздор М.Юлдашевдан ундирувчи А.Усманов фойдасига жами 1 млрд. 449 минг 760 сўм миқдорида жиноий зарар ундирувчининг тилхатига асосан амалда тўлиқ ундирилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1