1

Нуротада МИБ 503 миллион сўмлик солиқни ундирди

ЖАМИЯТ 04.09.2019, 19:04
          Нуротада МИБ 503 миллион сўмлик солиқни ундирди

Навбаҳор туманлараро иқтисодий судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор Нурота туманидаги “Ашраф” хусусий корхонасидан давлат фойдасига 503,4 миллион сўм солиқ қарзи ундирилиши белгиланган эди.

Мазкур ижро ҳужжати бўйича ижро ҳаракатлари бошланиб, қарздор томонидан белгиланган ихтиёрий муддатда қарздорлик бартараф қилинмаганлиги сабабли унинг АТБ “Агробанк” Нурота туман филиалидаги барча ҳисоб рақамларига банд солиниб, инкасса топшириқномалари қўйилган.

Бундан ташқари, қарздорга тегишли бўлган мол-мулкларни аниқлаш мақсадида тегишли органларга сўров хатлари юборилган.

Ушбу ижро ҳужжати бўйича олиб борилган ижро харакатлари натижасида қарздор “Ашраф” хусусий корхонасининг ҳисоб рақамида 503,4 миллион сўм солиқ карзи ундирилиши таъминланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1