Тақиқланган дори воситаларини юртимизга олиб киришга уринган шахслар фош этилди

ЖИНОЯТ 04.09.2019, 18:52
Тақиқланган дори воситаларини юртимизга олиб киришга уринган шахслар фош этилди

Божхоначилар томонидан таркибида психотроп ва гиёҳвандлик моддалари мавжуд бўлган дори воситаларининг республикамизга ноқонуний олиб кирилишига доир навбатдаги божхона қоидабузарликлари фош қилинди.

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Келес” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан “Алмата-Нукус” халқаро йўловчи поездининг йўловчиларидан бири, хорижий фуқароЖ.Р.нинг юклари текширилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда

Натижада, ушбу шахснинг юклари орасида декларацияланмаган ҳамда божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган таркибида гиёҳвандлик моддаси мавжуд бўлган 50 дона “Трамадол ланнахер” номлидори воситаларини божхона назоратидан яшириб олиб келаётгани фош этилди.

Шунингдек, “Бош почтампт” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан фуқаролар Ш.Ў. ва В.Н. номига хориждан юборилган почта жўнатмалари божхона кўригидан ўтказилганида, божхона декларациясида кўрсатилмаган таркибида психотроп моддаси бўлган 30 дона “Dexamol” ҳамда 20 дона “Феназепам” номли дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1