1

Янги ўқув йилида божхона ходимлари ўқувчиларга “Мустақиллик дарси”ни ўтиб беришди

ЖАМИЯТ 04.09.2019, 18:49
Янги ўқув йилида божхона ходимлари ўқувчиларга “Мустақиллик дарси”ни ўтиб беришди

Ёз бўйи сокинлик оғушида тин олган мактаблар яна болаларнинг шодон қийқириғи билан тўлиб-тошди. Янги ўқув йилининг илк соатлари “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остидаги “Мустақиллик дарси” билан бошланди. Биринчи синфга қабул қилинган болаларнинг эса қувончи чексиз.

Янги ўқув йилида божхона ходимлари ўқувчиларга  “Мустақиллик дарси”ни ўтиб беришди

Жумладан, Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги 13-умумтаълим мактабида ҳам дарс соатларининг илк куни юқори кайфиятда байрам тадбири билан бошланди. Тадбирда, вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Т.Саидов иштирок этиб, мактаб ўқувчилари ва ўқитувчиларини Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги ва янги уқув йили билан табриклаб уларга бошқарма номидан китоблар совға қилди. Шундан сўнг, болажонлар томонидан тайёрланган бир-биридан ажойиб байрамона қўшиқ ва рақслар байрам иштирокчиларига тақдим этилди. Фарзандини биринчи синфга олиб келган ота-оналар кўзларида қувонч кўз ёшлари. Ўқув йилининг очилишида сўзга чиққанлар, бугунги кунда ёшларга яратилаётган имкониятлар ва ёшлар эришаётган ютуқларни таъкидлашиб, ўқувчиларга таълим жараёнида улкан зафарлар тилашди.

Байрам тадбиридан сўнг, барча ўқувчилар учун “Мустақиллик дарси” бошланди. Ёш авлоднинг келажакда ватанга содиқ, етук кадрлар бўлиб етишишида мустақилликнинг энг олий неъматлардан бири эканлигини билиши зарур, албатта. Мазкур дарс соатида бошқарма бошлиғи Т.Саидов ўз ҳаёт ва касб тажрибасидан келиб чиқиб ўқувчиларга “Мустақиллик дарси”да тавсия ва фикрларини баён этди.

Шунингдек, дарс жараёнида, Муҳтарам юртбошимиз раислигида 23 август куни халқ таълими тизимини ривожлантириш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш, ёш авлод маънавиятини юксалтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида, мактаб таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, таълим-тарбия соҳасида замонавий ва оқилона тизим яратиш, ўқитиш методлари, таълим стандартлари, дарслик ва ўқув қўлланмаларини янгилаш зарурлиги, билим беришда чет элдаги илғор тажрибалардан фойдаланиш, тарбияда эса миллий анъана ва қадриятларга суяниш муҳимлиги борасидаги давлатимиз раҳбарининг илгари сурган ғояларини долзарб аҳамиятга эга экани таъкидланди.

Дарс якунида, ўқувчиларга, яратилган имконият ва шароитлардан унумли фойдаланиб юртимизга, аждодларимизга муносиб фарзандлар бўлиб камол топиши юзасидан самимий тилаклар билдирилди.

-

-

-


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1