1

​Хивада “Ёшлар меҳмонхонаси” очилди

ЖАМИЯТ 04.09.2019, 17:45
​Хивада “Ёшлар меҳмонхонаси” очилди

Хивада илк “Ёшлар меҳмонхонаси” фойдаланишга топширилди. Асосан ёш сайёҳларга хизмат кўрсатишга мўлжалланган мазкур меҳмонхона 300 ўринга мўлжалланган бўлиб, унда барча шарт-шароитлар яратилган. Меҳмонхонада теннис, бильярд ва фитнес заллари, коворкинг маркази ташкил этилган. Меҳмонхонанинг катта залида турли тақдимотлар, молия, бошқарув ва хорижий тажриба, янги технологиялар, оила ва психология, спорт ва бошқа қизиқарли маълумотларни қамраб олган семинар-тренинглар ташкил этиш режалаштирилган. Бу ерда 50 та иш ўрни яратилган бўлиб, шундан 30 ўринга ёшлар қабул қилинди.

Мақсад ёш сайёҳларни қадимий Хоразмнинг кўҳна шаҳарлари, тарихий обидалари, бетакрор табиати, урф-одат ва анъаналари билан ошно этиш, хорижий сайёҳларни жалб қилиш, улар эътиборига Ўзбекистоннинг иқтисодий-сиёсий, маданий, туризм салоҳиятини намойиш этувчи кўргазмаларни тақдим қилишдир.
Бу хайрли ташаббус юртимизда ёшлар туризми ва меҳмондўстлик индустриясининг ўсишига муносиб ҳисса қўшади. Келгусида бундай меҳмонхоналар барча вилоят марказларида барпо этилиши кўзда тутилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1