1

Дин ишлари бўйича қўмитага янги раис ва ўринбосар тайинланди

ЖАМИЯТ 04.09.2019, 14:32
Дин ишлари бўйича қўмитага янги раис ва ўринбосар тайинланди

Абдуғофур Аҳмедов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитага янги раҳбар бўлди.

Шунингдек, Дилшод Мухитдинович Эшнаев Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари – Диний ижтимоий жараёнларни ўрганиш ахборот-таҳлил маркази директори этиб тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, Марказ Дин ишлари бўйича қўмитанинг диний мавзуларга оид адабиётлар, Интернет ва оммавий ахборот воситалари материалларини чуқур таҳлил қилиш, диний-ижтимоий муҳитнинг барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни барвақт аниқлаш ва бартараф этиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш фаолиятини амалга оширадиган ахборот-таҳлилий тузилмаси ҳисобланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1