1

Ўзбекистон фуқаролигини йўқотиши мумкин бўлган шахслар рўйхати эълон қилинди

ЖАМИЯТ 04.09.2019, 14:20
Ўзбекистон фуқаролигини йўқотиши мумкин бўлган шахслар рўйхати эълон қилинди

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси сайтида хорижий давлатларга доимий яшашга чиқиб кетган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўйича 1150 кишилик рўйхат эълон қилинди.

Қайд этилишича, ушбу фуқаролар хорижга доимий яшашга уч йилдан ортиқ вақт олдин чиқиб кетган бўлиб, ҳозирга қадар консуллик ҳисобига турмаганлар.

Хабарда айтилишича, шу муносабат билан, «Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида»ги қонуннинг 21-моддасига мувофиқ, рўйхатдаги шахсларга нисбатан улар фуқаролигини олиб ташлашни расмийлаштириш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Ушбу рўйхат билан қуйидаги линк орқали кўришингиз мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1