Автомашина олиб қочган икки шахс қўлга олинди

ЖИНОЯТ 04.09.2019, 14:17
Автомашина олиб қочган икки шахс қўлга олинди

2019 йил 30 август куни Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳри Боёвут туманида яшовчи 38 ёшли Ў.Б. ИИБга мурожаат қилиб, шу куни соат 14:30дан 15:00гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахслар “Обод юрт” МФЙ Янги аср кўчасида эшиклари очиқ ҳолда қаровсиз қолдирилган “Lacetti” русумли автомашинасини ҳайдаб қочганлигини маълум қилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган қидирув ишлари натижасида автомашина Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 йўлининг 73-км.дан техник соз ҳолда топилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Қашқадарё вилояти Ғузор туманида яшовчи 21 ёшли Ш.Ю. ва 18 ёшли И.Б.лар содир этганликлари аниқланиб ушланганлар. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1