1

​Олий суд раёсатида 62 ёшли отахон озодликка чиқарилди

ЖАМИЯТ 04.09.2019, 13:13
​Олий суд раёсатида 62 ёшли отахон озодликка чиқарилди

Ўзбекистон Республикаси Олий судида навбатдаги раёсат йиғилишида Олий суд раиси ўринбосарининг жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани судининг 2018 йил 26 июлдаги ҳукми, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди апелляция инстанциясининг 2018 йил 23 октябрдаги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2019 йил 10 июндаги ажримларининг А.Алиқуловга оид қисмини ўзгартириб, унга тайинланган жазони енгиллатишни сўраб киритган протести муҳокама қилинди.

Маълумот учун:

А.Алиқулов Жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани судининг 2018 йил 26 июлдаги ҳукмига кўра Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисмининг “а” банди билан, Жиноят кодексининг 45, 57-моддалари қўлланилиб, 1 йил моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланган.

А. Алиқулов “IDEAL LUCKY SERVISE” масъулияти чекланган жамиятга ва жамият раҳбарига тегишли қарийб 101 миллион сўмлик мулкларни яширин равишда талон-торож қилган.

Олий суд пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 3-бандида Жиноят кодексининг 8, 54- моддалари мазмунига кўра жазо адолатли бўлиши – ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги тўғрисида тушунтириш берилган. Иш ҳужжатларида аниқланган ҳолатларга кўра, жиноят натижасида етказилган моддий зарар тўлиқ қопланган Жабрланувчиларнинг судланувчига нисбатан даъвоси мавжуд эмас.

А. Алиқулов муқаддам судланмаган, яшаш ва иш жойидан ижобий тавсифланган, жиноятни очишда ёрдам берган. Ҳозирда судланувчи 62 ёшдан ошган, суд томонидан тайинланган жазонинг бир йилдан ортиқроқ қисмини ўтаб бўлган ва содир этган қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон.

Олий суд раиси ўринбосарининг Олий суд раёсатига киритган протести қаноатлантирилиб, раёсат қарори ижрога юборилди.

А.Алиқулов озодликка чиқиб, уйига қайтди. Мустақиллик байрами кунлари оиласи бағрига қайтган отахон юртимиздаги инсонпарварлик, бағрикенглик каби тамойиллар ҳаётимизни безаб турган юксак тушунчалар эканини ҳис этди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1