Долзарб мавзулар Фото

“Фольксваген”да олиб ўтилаётган қурол тўхтатиб қолинди

Бўлимлар: ЖИНОЯТ
Теглар:
Добавлено: 03.09.2019, 18:31

Божхона ходимлари томонидан навбатдаги қонунбузилиш ҳолатига чек қўйилди.

Хусусан, Сурхондарё вилояти“Сариосиё” чегара божхона постига қўшни давлатдан ўзининг “Фольксваген Джетта” русумли енгил автомашинасида кириб келган хорижий давлат фуқароси Ю.А. белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда

Текширув натижасида, ушбу шахснинг автомашинасида божхона юк декларациясида кўрсатилмаган ва божхона ходимларининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган пневматик тўппонча, 5 дона газ баллони ва 630 дона пўлат ўқлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии