1

1 сентябрь куни Тошкентда энг баланд "салют" отилади

ЖАМИЯТ 31.08.2019, 17:23
1 сентябрь куни Тошкентда энг баланд "салют" отилади

1 сентябрь куни соат 21.00 да пойтахтликлар ва шаҳримиз меҳмонлари тарихимиздаги энг баланд, энг кўп мушак отилишига гувоҳ бўлади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг матбуот хизмати маълум қилади.

Мушакбозлик «Халқлар дўстлиги» саройининг орқа томонида уюштирилади. 9 дақиқа давомида 80 хил рангдаги 2723 та мушак отилади. Уларнинг энг кучлиси 350 метр баландликкача чиқиб, нур таратиши айтилмоқда.

Мушаклар Хитойнинг China Liuyang Jeeton Fireworks Group компанияси томонидан келтирилган бўлиб, ҳозирда мушакбозлик учун тайёргарлик жараёни кетмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1