1

Тошкентда илк осмонўпар бино номи маълум бўлди

ЖАМИЯТ 30.08.2019, 01:56
Тошкентда илк осмонўпар бино номи маълум бўлди

29 август куни Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Murad Buildings ва Оzguven қурувчи компаниялари раҳбарлари Ўзбекистондаги биринчи осмонўпар бино номини маълум қилди.

Бино Nest One деб номланиб, бу ном лойиҳанинг “Осмон барча учун” дея танланган концепциясидан келиб чиққан. Ушбу бинодан офислар, ресторанлар, спорт зоналари, автотураргоҳлар, видеокузатувлар хизмати ҳамда 746 та хонадон ўрин олади.

Ўзбекистоннинг энг баланд ва кўп функцияли биносида кўчмас мулкни сотиш жорий йилнинг 14 сентябрь куни бошланади.

Murad Buildings компанияси асосчиси ва раҳбари Мурод Назаров ҳамда Туркиянинг Оzguven Architecture архитектура бюроси директори Угур Озер Озгювен ва Оzguven директорлар кенгаши раиси Озгюр Онур Озгювен меҳмонларга лойиҳалаш ва дизайндаги янги тафсилотлар ҳамда бўлғуси бинонинг хавфсизлик чоралари тўғрисида сўзлаб бердилар.

Мурод Назаров: “Nest One Ўзбекистондаги энг баланд бино бўлибгиан қолмай, ушбу бинода истиқомат қилувчилар учун ўйлаб топилган ажойиб архитектура ечимлари ва сифатнинг барча жаҳон стандартларига жавоб берадиган инфратузилмаси туфали қулайликнинг янги даражасини тақдим этади”, – дея таъкидлади матбуот анжуманида.

Журналистларнинг саволларига жавоб берар экан Угур Озер Озгювен жумладан шундай деди: “Биз бинони модерн стилида лойиҳаладик. Бу бинодаги хонадонлар 5 юлдузли меҳмонхона даражасидаги қулайликларни ўз ичига олган. Бу ерда яшовчиларнинг уйдан чиқишга деярли эҳтиёжи қолмайди. Комфорт билан ҳаёт кечириш учун зарур барча нарса бинода мужассам қилинади".

Озгюр Онур Озгювен эса бинонинг конструкциявий ҳисоб-китоблари, ер силкинишларида мустаҳкамлигини синаш усуллари тугаганини, бундан ташқари осмонўпар бино шамол оқимларига ҳам бардошли эканлиги ҳисобга олинганини таъкидлади.

Бўлғуси осонўпар бино 51 қават бўлиб унинг баландлиги 266,5 метрга етади. Бу аввалги учрашувга айтилганидан 51,5 метр баландроқдир. Дастлабки ҳисоб-китоларга кўра осмонўпар бинонинг қурилишини 2021 йил декабрьда тугатиш кўзда тутилган.

Юртимиз қурилиш соҳасида катта ўзгаришларга йўл очаётган ушбу бино келажакда Тошкентни Марказий Осиёнинг молиявий марказига айланиши учун пойдевор бўлса ажабмас.

Дилфуза СОБИРОВА

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1