Халқаро мақомдаги конференция хорижликларда катта таассурот қолдирди

МАДАНИЯТ 27.08.2019, 18:35
Халқаро мақомдаги конференция хорижликларда катта таассурот қолдирди

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Самарқандда ЮНЕСКО шафелигида 26 август куни дунёнинг қирқдан ортиқ мамлакатидан 200 дан ортиқ олимлар иштирокида ўтган "Моддий ва номоддий маданий меросни асраш: долзарб муаммолар ва уларни ҳал қилиш стратегияси" мавзусидаги халқаро конференция доирасида Ўзбекистонда ўз кўламига кўра анча йирик маданий воқеа – мамлакатимизнинг Тошкент, Термиз, Бухорова Самарқанд шаҳарларини қамраб оладиган “Ўзбекистон - буюк йўллар ва цивилизациялар чорраҳаси: империялар, динлар, маданиятлар" мавзусида маданий мерос ҳафталиги хорижлик меҳмонлардан катта таассурот қолдирди.

Шерил ХАНТEР, Жанубий Калифорния тўқимачилик музейи ассоциацияси вакили /Калифорния/

– Лойиҳа ўзининг бетакрорлиги билан мени лол қолдирди. Шахсан ўзим шуни англаб етдимки, Ўзбекистоннингдунё бўйлаб таҳсинга лойиқ. Жуда кўп маданий мерослари борлигига гувоҳ бўлдим. Мен ўзим коллекционерман. Менинг коллекциямда ўзбек энтик тўқимачилик намуналари, хусусан, сўзана, XIX асрга тааллуқли миллий ва замонавий матоларнинг уйғунлашган намуналари бор. Лойиҳа ижодкорлари фақат музейлардаги фаолият билан чекланиб қолмаяпти, улар ўзбек маданий меросини шахсий коллекцияларида тўпланган инсонлар билан ҳам ҳамкорлик қилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1