1

​Парижда рўйхатдан ўтган Бутунжаҳон жамияти аъзолари Тошкентда ҳам офис очишни режалаштирмоқда

МАДАНИЯТ 27.08.2019, 14:21
​Парижда рўйхатдан ўтган Бутунжаҳон жамияти аъзолари Тошкентда ҳам офис очишни режалаштирмоқда

Учинчи Халқаро Конгресс кунлари Парижда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, асраш ва тарғиб этиш бўйича Бутунжаҳон жамияти расман рўйхатдан ўтди.

Жамият аъзолари — Япония, Германия, Франция, Буюк Британия, Россия ва бошқа мамлакатлар олимлари фикрича, ушбу ташкилот шарқшуносларнинг Европада мобиль учрашувлари учун ишончли майдон бўлади. Жой танлови бежиз эмас, чунки Конгресс ташкилотчиларининг фикрича, у дунё олимларининг самарали мулоқотига хизмат қилади.

Фирдавс Абдуҳолиқов, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва тарғиб қилиш бўйича Бутунжаҳон жамияти бошқаруви раиси:

Бизнинг барчамизни Ўзбекистоннинг бой маданий меросини ўрганиш ва тарғиб этиишдек ягона мақсад бирлаштиради. Ва бу борада Президентимиз ташаббуси билан жорий этилаётган ислоҳотлар маданият йўналишини ҳам қамраб олмоқда. Улар фақат ўзбекистонликларни эмас, бутун дунё ҳамжамиятини илҳомлантирмоқда. Бугунги кунда бутунжаҳон жамияти Ўзбекистон Президентининг маданият соҳасида илгари сураётган ташаббусларини қўллаб-қувватламоқда ва келгусида ҳам бой маданий меросимизни асрашда кенг қамровли фаолият олиб боришга тайёр.

Александр Наймарк, Хофстра (АҚШ) университети профессори:

– Бутунжаҳон жамиятининг ташкил этилгани ҳақидаги янгилик барчамизни хурсанд қилди. Энди бизнинг ўзига хос уйимиз ва янги режалар тузадиган ва ишларимиз натижаларини сарҳисоб қиладиган масканимиз бор. Париж марказида ишлаш Бутунжаҳон жамиятини ЮНЕСКО бош қароргоҳи билан ҳам боғлайди, деб ишонаман.

Янги Жамият, шунингдек, халқаро дипломатиянинг самарали шакли ҳисобланади ва халқлар, мамлакатлар ўртасидаги ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга, асосийси эса Ўзбекистоннинг маданий имиджини дунё майдонида юксалтиришга хизмат қилади.

Қолаверса, кўҳна Самарқанднинг Регистон майдонида Ўзбекистон Республикаси Президентига мурожаатимизни ўқиб эшиттириш чоғида Бутунжаҳон жамиятларининг марказий офиси Тошкентда ҳам очилиши баён қилинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1