Долзарб мавзулар Фото

ЮНЕСКО Бош директори Одри Азуле Самарқанд шаҳридаги обидаларни бориб кўрди

Бўлимлар: МАДАНИЯТ
Теглар:
Добавлено: 26.08.2019, 19:50

Юртимизда меҳмон бўлиб турган БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) Бош директори Одри Азуле хоним Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ҳамроҳлигида Самарқанд шаҳридаги тарихий-маданий обидаларга ташриф буюрди.

Одри Азуле хоним Амир Темур мақбараси, Шоҳи Зинда ёдгорлик мажмуаси, Хўжа Дониёр зиёратгоҳи ва Бибихоним масжиди билан танишув чоғида ушбу тарихий обидаларнинг архитектураси, уларнинг безакларига алоҳида эътибор қаратди. Бу иншоотлардаги ҳар бир детал маълум бир маъно-мазмунга эгалигини қайд этиб, уларни асраб-авайлаш зарурлигини таъкидлади.

“Афросиёб” музейидаги деворий суратлар ва уларда акс этган манзара ҳам Одри Азуле хонимда ҳайрат уйғотди. Бу деворий сурат инсоният ўтмишининг қанчалик серқирра ва бойлигидан далолат бериши таъкидланди. Айниқса, деворий суратларда шоҳ саройидаги қабул маросимида созанда ва хонандаларнинг акс эттирилгани бу заминда азалдан мусиқа ва санъат ривож топганлигини кўрсатади.

Юқори мартабали меҳмон Регистон майдонига келиб, эсдалик учун суратга тушди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии