Туркиялик талабалар ўзбекистонлик ёшлар билан қишлоқ хўжалиги соҳасида тажриба алмашди

ЖАМИЯТ 26.08.2019, 17:31
Туркиялик талабалар ўзбекистонлик ёшлар билан  қишлоқ хўжалиги соҳасида тажриба алмашди

ТИКА томонидан амалга оширилаётган “Тажриба алмашинуви дастури” доирасида Туркия Республикасининг етакчи университетларида таълим олаётган бир гуруҳ ёш талабалар Ўзбекистонга ташриф буюрди. Уларташриф давомида юртимиз маданияти, миллий анъаналаримиз, ўзбекистонлик ёшлар ва уларнинг фаолиятлари, жумладан, қишлоқ хўжалиги билан яқиндан танишди.

Дастлаб, Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманида туркиялик ёш талабалар, Ўзбекистон ёш фермерлари Кенгаши ва ёш фермерлар ўртасида тажриба алмашиш бўйича учрашув бўлиб ўтди. Унда иккала давлатнинг қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган сўнгги инновацион лойиҳалари тўғрисида маълумотлар берилди. Икки давлат ёшлари биргаликда олма ва узум мевалари ҳосилини йиғиб олишда қатнашди.

26 августь куни эса туркиялик талабалар Бухоро вилоятига ташриф буюришди. Бухоро туманида жойлашган “Property agro logistika” марказида ўтказилган учрашувда туркиялик талабалар, Ўзбекистон ёш фермерлари Кенгаши ва Бухоролик ёш фермерлар иштирок этиб, унда иккала давлатнинг қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган сўнгги инновацион лойиҳалари бўйича тажрибалар алмашилди.“Property agro logistika” марказининг раҳбари Э.Қўшаев томонидан уруғликка етиштирилаётган бодринг кўчатларини тўғри экиш бўйича маҳорат дарси ҳам ташкил этилди.

—Mарказимизнинг жами ер майдони 40 гектарни ташкил этиб, ҳозирги кунда 10 дан ортиқ ҳосил турлари етиштирилиб келинмоқда. Етиштирилган ҳосилларни ўзимиз қайта ишлаб, 15 та янги турдаги музлатгичларга жойлаштирамиз. 1 йил муддат сақлаб, қишда сотувга чиқарамиз, – дейди “Property agro logistika” марказининг раҳбари Эргаш Қўшаев.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1