1

Ўзбекистонда Оскар мукофотига аризалар қабул қилиниши бошланди

МАДАНИЯТ 26.08.2019, 15:12
Ўзбекистонда Оскар мукофотига аризалар қабул қилиниши бошланди

2019 йилнинг май ойида Ёшлар иттифоқи ташаббуси билан АҚШ киноакадемияси рўйхатдан ўтказилган Ўзбекистон Оскар қўмитаси 16 сентябрь куни Оскар мукофотининг “Энг яхши халқаро бадиий фильм” номинациясига Ўзбекистон номидан илгари суриладиган фильм номини эълон қилади.

Ўзбекистон Оскар қўмитаси Оскар мукофотининг “Энг яхши халқаро бадиий фильм” номинациясига Ўзбекистон киноижодкорларидан аризалар қабул қилиш бошланганлигини маълум қилди.

Аризалар жорий йилнинг 27 августидан 12 сентябрига қадар Ўзбекистон Оскар қўмитасининг координацион маркази ҳисобланган Ўзбекистон миллий кинокомиссиясида қабул қилинади.

Иккинчи босқич – келиб тушган мурожатлар 13-14 сентябр кунлари Қўмита томонидан кўриб чиқилади. 16 сентябр куни АҚШ киноакадемияси мукофоти учун Ўзбекистон номидан илгари суриладиган фильм номи расман эълон қилинади.

Танловда фақатгина давомийлиги 40 дақиқадан кам ва асосий тили инглиз тили бўлмаган бадиий тўлиқ метражли фильмлар иштирок этиши мумкин.

Фильм кинотеатрларда прокатга чиқишидан олдин, уни телевиденияда ёки интернетда намойиш қилиш ва DVD форматларида тарқатиш тақиқланади, лекин кинофестивалларда қатнашишга рухсат берилади.

Бундан ташқари, номзод фильм 2018 йилнинг 1 октябридан 2019 йил 30 сентябрига қадар камида 7 кун давомида кинотеатрларда намойиш қилинган бўлиши лозим.

92-Оскар мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросими 2020 йил 9 февралда Лос-Анжелес шахридагимашҳур «Dolby» театрида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Оскар қўмитаси таркиби:

1.Фурқат Зокиров–«Ўзбеккино» Миллий агентлиги бош директори, қўмита раиси

2.Ойбек Абдушукуров – Ёш киноижодкорлар кенгаши раиси, «PROlogue» халқаро кинофестивали директори, продюсер.

3.Матёқуб Матчонов – Ўзбекистон киноарбоблар уюшмаси раиси, актёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист.

4.Сайёра Худойбердиева – Ўзбекистон кинематографиясини ривожлантириш маркази директори.

5.Фотиҳ Жалолов– «Ўзбекфильм» ДУК директори. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист.

6.Баҳодир Одилов – “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси». ДУК директори, режиссер. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими.

7.Жахонгир Қосимов – Режиссер. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1