1

​Молия вазирлиги: “Маҳаллий бюджетларда маблағларни шакллантиришда аҳолининг таклифлари ҳам инобатга олинди”

ИҚТИСОДИЁТ 26.08.2019, 13:32
​Молия вазирлиги: “Маҳаллий бюджетларда маблағларни шакллантиришда аҳолининг таклифлари ҳам инобатга олинди”

Молия вазирлиги жорий йилнинг биринчи чорагида маҳаллий бюджетларда шаклланган маблағлар ҳажми Республика бўйича 253,4 миллиард. сўмни ташкил қилгани, шундан 28,9 миллиард. сўм эса порталга келиб тушган ҳамда овоз бериш жараёнида қўллаб-қувватланган таклифларга асосланган тадбирларга йўналтирилганлигини маълум қилди.

Хусусан, ушбу даврда Тошкент вилояти Оққўрғон тумани бюджетида 1,62 миллиард сўм миқдордаги қўшимча маблағлар шаклланган. Очиқ бюджет порталида кўрсатилган миқдордан 10 фоиз - 162 миллион сўмни маҳаллий аҳоли томонидан берилган таклифларга асосан ажратилиши тўғрисида эълон жойлаштирилган. Онлайн-муҳокамаларда энг кўп овозни ўзбек халқининг атоқли шоири Ҳамид Олимжон номи билан аталувчи МФЙдаги шоир монументи жойлашган ҳудудни ободонлаштириш ва унинг атрофида кутубхона ҳамда сайилгоҳ барпо этиш таклифи олган. Туман ҳокимининг 2019 йил 8 июндаги 142-Ф-сонли фармойишига биноан ҳудудни ободонлаштириш, хиёбон ва кутубхона қуриш мақсадида 200 миллион сўм маблағ ажратилди. Бугунги кунда ишлар муваффақиятли якунланиб, объектлар аҳолига азиз байрам - мамлакатимиз Мустақиллигининг 28 йиллиги арафасида ўзига хос совға сифатида тақдим этилди.

Сурхондарё вилояти Ангор туманининг бюджетида биринчи чоракда 1,35 миллиард сўмдан ортиқ қўшимча маблағ шаклланган. Порталда, аҳолидан ушбу сумманинг 10% қайси мақсадларда сарфлаш бўйича келиб тушган ғоялар органилгач, туман марказида замонавий кутубхона қуриш таклифи энг кўп овоз олгани аниқланган. Туман ҳокимининг 2019 йил 25 июндаги 180-Ф-сонли фармойишига асосан, тегишли маблағлар ажратилган. Ҳозирги кунда қурилиш ишлари давом этмоқда.

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани бюджетида эса жорий йилнинг биринчи чораги мобайнида 1,59 миллиард сўм қўшимча маблағлар шаклланган. Очиқ бюджет порталидаги муҳокамалар давомида фуқаролар тамонидан Деҳқонобод МФЙ ҳудудида Кичикўра дарёси устидан кўприк қуриш таклифи билан чиқишган. Шу муносабат билан шаклланган қўшимча маблағларнинг 10 фоизини йўналтирилди. Қурилиш ишлари якунланиб, кўприк фойдаланиш учун топширилди.

Хоразм вилояти Хива шаҳри бюджетида биринчи чоракда шаклланган қўшимча маблағлар миқдори 1,15 миллиард сўмни ташкил этган. Овоз бериш жараёнида, келиб тушган таклифлар орасидан кўл ёнида жойлашган 11-сонли мактаб атрофини ораш ташаббуси аҳоли тамонидан қўллаб-қувватланган. Шу мақсадда шаклланган қўшимча маблажлардан пул ажратилиниб, мактаб атрофи толиқ ўраб олинди ва болалар хавфсизлиги таъминланди.

Маълумот учун қайд этиш керакки, аввалроқ “Очиқ бюджет” (www.openbudget.uz) порталида маҳаллий бюджетларда шаклланган қўшимча маблағларининг аҳоли таклифларига асосан йўналтирилувчи қисми бўйича овоз бериш жараёнлари бошлангани ҳақида маълум қилинган эди.

Эслатиб ўтамизки, сиз ҳам туманингиз бюджетида шаклланадиган қўшимча маблағларнинг йўналишини аниқлашда қатнашишингиз мумкин. Бунинг учун www.openbudget.uz порталида рўйхатдан ўтинг ва ўз таклифларингизни қолдиринг. Очиқ мулоқот ва овоз бериш жараёнлари ҳар чорак якунидан сонг, биринчи ойда ўтказилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1