1

Кеча Бектемир туманида содир бўлган ёнғин тафсилотлари маълум қилинди

ЖАМИЯТ 26.08.2019, 13:10
Кеча Бектемир туманида содир бўлган ёнғин тафсилотлари маълум қилинди

Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг маълум қилишича, 25.08.2019 йил куни соат 19:11 да, Бектемир тумани, Оҳангарон шоҳ кўчасида жойлашган, “Гулсара Люкс” МЧЖга қарашли АГТКСда “ЗИЛ” русумли юк автомашинасини мотор ва кабина қисмлари ёнган. Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 19:15да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 19:24да ўчирилган. Ёнғин жойига 4 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.

Ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғинда инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади.

Шу муносабат билан, Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объект раҳбар ҳамда ходимларини, шунингдек фуқароларимизни ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишларини сўраб қолади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1