1

Ўзбекистон – Италия: ички ишлар органлари ходимлари малакасини ошириш соҳасидаги ҳамкорлик

ЖАМИЯТ 26.08.2019, 11:39
Ўзбекистон – Италия: ички ишлар органлари ходимлари малакасини ошириш соҳасидаги ҳамкорлик

Халқаро ҳамкорлик ички ишлар органлари фаолияти самарадорлигини оширишнинг муҳим жиҳатларидан бири ҳисобланади.

Шу сабабли, бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг барча соҳавий хизматлари, шу жумладан Малака ошириш институти томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш каби соҳаларда кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш йўналишида чет эл давлатларидаги турдош таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш орқали унинг натижаларини ички ишлар органларининг амалий фаолиятига йўналтириш ишларига алоҳида аҳамият берилмоқда.

Бу каби тадбирлардан бири Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Халқаро ҳамкорлик бошқармасида ташкил этилди.

Мазкур тадбирда Италиянинг мамлакатимиздаги элчихонаси масъул ходими Федерико Куатрини билан Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти раҳбарияти билан учрашув ташкил этилиб, унда мазкур давлатдаги турдош таълим муассасалари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш курслари ва стажировкаларни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Шу ўринда айтиш жоизки, 1992 йил 24 мартда Ўзбекистон Республикаси ва Италия Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида протокол, 1997 йил 3 майда икки давлат ўртасида ўзаро муносабатлар қатъиятлари тўғрисида қўшма Декларация ҳамда жиноятчиликка қарши курашишда ҳамкорлик қилиш тўғрисида Битимлар имзоланиб, айни пайтда мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар изчил ривoжлaниб бормоқда.

Учрашув якунида элчихонанинг бугунги кунда республикамизда амалга ошираётган лойиҳалари, шу жумладан Ички ишлар вазирлиги тизими учун кўрсатаётган ёрдамлари эътироф этилиб, томонлар келгуси ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш белгиланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1