Долзарб мавзулар Фото

Трамп: «Ким Чен Ин ракеталар учиришни яхши кўради»

Бўлимлар: ДУНЁ
Теглар:
Добавлено: 24.08.2019, 14:39

АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Кореянинг Япон денгизи томон навбатдаги ракета учиришига муносабат билдирди..

Дональд Трампнинг айтишича, Вашингтон Пхеньяннинг қисқа масофали ракеталар синовини ўтказишини тақиқламаган. У Биаррицдаги G7 саммитига учиб кетишдан аввал журналистларга шуни маълум қилди.

Шимолий Корея етакчиси сизнинг ишончингизни суиистеъмол қилмадими, деган саволга Оқ уй раҳбари АҚШ-Жанубий Корея қўшма ҳарбий ўқувлари тугаганидан кейин ракеталар учирилиши тўхтайди, деб ваъда берди.

«Йўқ, бундай деб ўйламайман. У (Ким Чен Ин — таҳр.) ракета синовларини яхши кўради», — деди Трамп.

Қўшма Штатлар раҳбари мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар яхши эканига тўхталиб, бироқ «ҳаммаси ўзгариб кетиши мумкинлиги»ни ҳам қўшимча қилди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии