Япониянинг турдош таълим муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантириш йўлида муҳим қадам

ЖАМИЯТ 23.08.2019, 12:01
Япониянинг турдош таълим муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантириш йўлида муҳим қадам

2019 йил 22 август куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти раҳбариятининг Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакили Омори Шун ҳамда маъмурий масалалар бўйича координатори Дамир Хабиров билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг JICA ҳамда Япониядаги турдош таълим муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.

Таъкидлаш жоизки, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги мамлакатимизда иқтисодиётни модернизация қилиш ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишни таъминлашга қаратилган лойиҳа ва дастурларни рўёбга чиқариб келмоқда.

Қайд этиш керак, икки давлат ўртасидаги бу каби ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашда мазкур халқаро ташкилотнинг ҳиссаси катта.

Дўстона ва самимий руҳда ўтган мулоқот сўнгида томонлар келгусида Япония Миллий полиция агентлиги тизимидаги турдош таълим муассасалари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш, шунингдек Институт профессор-ўқитувчиларининг стажировкаларини ташкил этиш бўйича дастлабки келишувга эришилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1