​Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисида қайси қонун лойиҳалари кўриб чиқилади?

СИЁСАТ 23.08.2019, 10:08
​Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисида қайси қонун лойиҳалари кўриб чиқилади?

Бугун, 23 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг йигирма биринчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Ялпи мажлида 84 нафар Сенат аъзолари иштирок этмоқда.

Ялпи Мажлис кун тартибида 26 та Ўзбекистон Республикасининг қонунлари кўриб чиқилади. Жумладан:

-“Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги;

-“Хотин-қизларни тазйиқлар ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги;

- “Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги;

- “Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисида”ги;

- “Моддий маданий мерос объектларининг муҳофаза қилиниши кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги;

- “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси бюджетини шакллантириш ва ижро этишнинг янги механизмлари жорий этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ва бошқа.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1