1

Исроил ва Жанубий Корея эркин савдо бўйича келишув битимини имзолади

ДУНЁ 22.08.2019, 18:36
Исроил ва Жанубий Корея эркин савдо бўйича келишув битимини имзолади

Мазкур масалада уч йил давом этган музокаралар ва ниҳоят ўз ниҳоясига етди. Бу ҳақда Исроил Бош вазири Бинямин Нетаньяху маълум қилди.

"Бизнинг ҳамкорлигимиз икки томон иқтисодиёти учун катта фойда олиб келади. Ишончим комилки бу мамлакатларимиз ўртасидаги маҳсулот айрибошлаш ҳажмини 2,5 млрд.долларга етказишга ёрдам беради", дея таъкидлади Бош вазир. Келишувга кўра, Жанубий Корея Исроилга автомобиль ва унинг эҳтиёт қисмларини, ўйинчоқлар, маиший техника воситалари ва электрон қисмларни божларсиз экспорт қилиши мумкин. Ўз навбатида Жанубий Кореяга жўнатилаётган 95 фоиз Исроил маҳсулотларига божхона божлари бекор қилинади.Имтиёзлар ишлаб чиқариш ускуналари, электр асбоблари, тиббий асбоб-ускуналар, косметика, шарбат ва ўғитларга тадбиқ этилади. Ушбу келишув икки давлат ҳукуматлари томонидан ҳам тасдиқланиши, шунингдек, парламентлар томонидан ратификация қилиниши лозим.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1