1

Боливияда 500 гектардан ортиқ ўрмон ёниб, кул бўлди

ДУНЁ 22.08.2019, 18:32
Боливияда 500 гектардан ортиқ ўрмон ёниб, кул бўлди

Бу йили Амазонияда кузатилаётган ўрмон ёнғинлари кўлами бўйича рекорд даражага бориб етгани айтилмоқда. Бу ҳақда Ntdtv.ru телеканали хабар берди.

Биргина Боливиянинг ўзидамаълумотларига кўра, ҳозирга қадар 500 минг гектардан ортиқ ҳудуд аланга ичида қолган. Санта- Крус департаментининг 70 % ҳудудида ёнғин келиб чиқиш хавфи “фавқулодда юқори” эканлиги айтилмоқда. Турли экинлардан қолган пояларнинг фермерлар томонидан ёқиб юборилиши натижасида келиб чиққан аланга қурғоқчил об-ҳаво сабаб тезда катта ҳуддларга тарқалиб назоратдан чиқиб кетган. Экологик ташкилотларнинг огоҳлантиришича, ёнғинлар сабаб 500 дан ортиқ маҳаллий жониворларнинг ҳаёти хавф остида қолган. Тукавака қўриқхонаси жойлашган Чикитано ўрмонига катта талофат етган. Айрим маълумотларга кўра, аланга Парагвай чегарасига қадар етиб келган. Шунингдек, қўшни Бразилия ҳудудида ҳам ўрмон ёнғинлари кузатилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1