1

Ҳиндистоннинг икки штатида комендантлик соат эълон қилинди

ДУНЁ 22.08.2019, 18:27
Ҳиндистоннинг икки штатида комендантлик соат эълон қилинди

Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир штатида комендантлик соати давом этмоқда. Аҳоли ҳарбийлардан қўрқаётганлиги учун кўчага чиқмаяпти. Бу ҳақда Ntdtv.ru телеканали хабар берди.

Турли тартибсизликлар ва қўпорувчилик ҳаракатларининг олдини олиш мақсадида штатга ҳарбийлар жўнатилган. Ҳудудда кучайтирилган хавфсизлик чоралари бин неча ҳафтадан буён сақланиб турибди. Ҳозирда дўконлар, банк ва мактаблар ёпиқлигича қолмоқда. Ҳудудда мобил алоқа ҳам узиб қўйилган. Маҳаллий аҳоли уйларидан ташқарига чиқишга хавфсирашмоқда. Ҳиндистон ҳукумати 5 август куни мусулмон штатига алоҳида мақом берилишини назарда тутувчи370- моддани мамлакат Конституциясидан чиқариб ташлади. Ҳиндистон ҳукумати ўзининг қарорини Джаму ва Кашмир аҳолисини мамлакат ҳаётига интеграциялашувига ёрдам бериш мақсадида қабул қилгани билан изоҳламоқда.

Барча ерда полиция ва ҳарбийлар патрули иш олиб боришига қарамасдан тартибсизликлар келиб чиқмоқда. Жаму ва Кашмир баҳсли ҳудуд ҳисобланади. Кашмирнинг 30 % ҳудуди Покистон бошқаруви остида бўлиб, мамлакат штатнинг қолган қисмини ҳам назорат остига олишга даъвогарлик қилиб келади.Ушбу ҳудуд бир неча маротаба Ҳиндистон ва Покистон ўртасида уруш ҳаракатлари ва қуролли можароларнинг келиб чиқишига сабаб бўлган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1