1

Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, асраш ва тарғиб этиш мақсад қилинган конгресс ўз ишини бошлади

МАДАНИЯТ 22.08.2019, 12:33
Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, асраш ва тарғиб этиш мақсад қилинган конгресс ўз ишини бошлади

Бугундан эътиборан беш кун давом этадиган III халқаро конгресс иш бошлади.

“Ўзбекистон – буюк йўллар ва цивилизациялар чорраҳаси: империялар, динлар, маданиятлар” мавзусида маданий мерос ҳафталиги Ўзбекистоннинг тўртта шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Конгрессда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари А.Абдуҳакимов мазкур ҳафталик иштирокчиларини қутлаб, бу эзгу ташаббус муҳим аҳамиятга эгалигини таъкидлади.

Тадбирда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш ишлари бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида сўзловчи видеоролик намойиш этилди.

Конгресс шўъбаларга бўлинган ҳолда ўз ишини давом эттиради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1