1

"Мен судларга ишонаман"

ЖАМИЯТ 22.08.2019, 12:02
"Мен судларга ишонаман"

Ҳақиқатдан ҳам мен Human.uz сайтида “Нега фуқаролар судлар фаолиятида норози?” номли мақолани ўқиб чиқдим ҳамда ушбу сайтга жойлаштирилган видео роликни ҳам кўрдим. Лекин мен ушбу видео роликда ва мақолада судларга нисбатан билдирилган фикрларга тўлиқ қўшилмайман. Чунки бугунги кунда судлар томонидан ишлар самарали тарзда, қонуний, адолатли кўриб чиқилмоқда.

Оммавий ахборот воситалари ва турли ижтимоий тармоқлардаги фуқароларимизнинг судлар томонидан чиқарилаган кўплаб қарорлар бир томонлама бўлаётгани, бу муаммолар юзасидан берилган шикоятлари йиллаб ҳал қилинмаётгани, ҳатто кўриб ҳам чиқилмаётганлиги ҳақидаги муносабатлари ва мурожаатлари, фуқароларимизнинг судлар фаолиятидан норозилик билдириб қилаётган мурожаатлари ва бу борадаги танқидий чиқишларнинг барчаси ҳам ҳақиқатга яқин эмас, бугунги кунда нима учун айнан шундай мурожаат ва мақолалар кўр кўрина бошлаганлиги, ушбу тоифадаги чиқишлар айнан нима қаратилганлиги, нима учун бундай тарздаги чиқишлар билан суд-ҳуқуқ тизимида олиб борилаётган самарали ислоҳотларга парда тортилиб, ҳақиқий ҳолатлар эътироф этилмасдан қолмоқда.

Хусусан мен2018 йил 11 декабрь куни ўзимни бошқарувимдаги автомашинадафуқаро Б.Рўзибоевни уриб юбориб, Б.Рўзибаевнинг ўлимига сабабчи бўлган йўл транспорт ҳодисасини содир қилганман. Менга нисбатан жиноят ишлари бўйича Сардоба туман судининг 2019 йил 20 февраль кунги ҳукми билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбдор деб топиб, айбимга тўлиқ иқрорлигимни, чин кўнгилдан пушаймонлигимни, жабрланувчининг даъвоси йўқлигини, маҳалланинг кафолат хатини, 4 нафар фарзандим борлигини, асосий касбим ҳайдовчилик бўлганлигини, ҳайдовчилик қилиб ўз оиламни ва марҳумнинг оиласини моддий томондан таъминлашимни инобатга олиб, ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тариқасидаги қўшимча жазони қўлламасдан, ЖКнинг 72-моддасини қўллаб, тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосини шартли ҳисоблаб, бир йил синов муддати белгилаган. Бугунги кунда оилам, фарзандларим бағрида яшаб меҳнат қилиб келмоқдаман.

Менга энг таъсирли томони суд мажлиси жараёнида менинг ҳар бир сўзим муҳтарам судья томонидан тингланиб, барчаси текшириб кўрилгани ва ушбу илтимосларимга баҳо берилгани бўлди ҳамда мени жуда қувонтирди.

Судлар томонидан иш ҳолатларини ҳар томонлама ўрганиб, қонунда белгиланган барча енгилликлар қўлланиб келинаётган бўлса, улар томонидан чиқарилган қарорлардан қандай норози бўлиш ёки адолатсиз деб ҳисоблаш мумкин.

Оқолтин тумани, Сардоба шаҳарчасида яшовчи

Газиев Қобилжон

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1