1

Марказий ҳарбий округда ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди

ЖАМИЯТ 22.08.2019, 11:48
Марказий ҳарбий округда ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди

Марказий ҳарбий округдаги Ситуацион марказида Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Рустам Қобилов раҳбарлигида Президентнинг 2018 йил 4 август кунидаги «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-3898-сонли Қарори ижроси юзасидан йиллик ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати маълум қилди.

Таҳлилий ва танқидий руҳда ўтган йиғилишда шаҳар, вилояти ва туман ҳокимлари ўринбосарлари ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Дастлаб йиғилишда ҳарбий округ қўмондони ўринбосари полковник Улуғбек Дўстматов «Ватан — муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!» концептуал ғоя асосида олиб борилаётган амалий ишлар, Қарорнинг мазмун-моҳияти, мақсади ва ортда қолган бир йил давомида эришилган ижобий натижалар юзасидан ҳисоботи тингланди.

Ҳарбий хизматчиларнинг маънавий-маърифий савиясини оширишда ҳарбий қисмларда ташкил этилаётган тадбирлар, кўрик-танлов, мусобақалар, давра суҳбатлари, кўргазмали машғулотлар юқори самара бераётгани таъкидланди. Ҳарбий қисмлардаги психологларнинг ўрни ва роли ҳақида тўхталиб ўтилди.

Йиғилишда ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ бўлган муаммоларга эътибор қаратилди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар ҳарбий қисмдаги ҳарбий хизматчилар учун яратилганшарт-шароитлар, электрон ва бадиий кутубхона, панарамали мажмуавий отиш тренажёри ҳамда аскарлар ошхонаси билан яқиндан танишишди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1