Президент стипендияси соҳиблари учун афзалликлар белгиланди

ЖАМИЯТ 22.08.2019, 09:37
Президент стипендияси соҳиблари учун афзалликлар белгиланди

Адлия вазирлиги Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганини (684-сон, 17.08.2019 й.) хабар қилди.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, таянч докторантлар учун Президент стипендиялари ҳар йили таянч докторантуранинг охирги курсидаги ўқиш даври учун стипендиянинг икки баробари миқдорида тайинланади.

Президент стипендияси соҳиби бўлган магистратура талабалари таянч докторантурага кириш имтиҳонларисиз қабул қилинади.

Эндиликда таянч докторантура ва докторантура таълим шакллари Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилмайди.

Шу билан биргаликда, магистратура босқичида Президент стипендияси соҳиби бўлган шахслар докторантурада давлат бюджети маблағлари ҳисобига таълим олишади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1