1

Маданий мерос ҳафталигида 60 та давлатдан келган олимлар, ноширлар ва журналистлар иштирок этмоқда

МАДАНИЯТ 21.08.2019, 19:45
Маданий мерос ҳафталигида 60 та давлатдан келган олимлар, ноширлар ва журналистлар иштирок этмоқда

Ёшлар ижод саройида “Ўзбекистон буюк йўллар ва цивилизациялар чорраҳасида: империялар, динлар, маданиятлар” маданий мерос ҳафталиги очилишига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов иштирок этди. У ўз сўзида Ҳафталикка тайёргарлик жараёнларини Президент Шавкат Мирзиёев шахсан назорат қилиб бораётганини таъкидлади.

«Олдимизда турган Маданий мерос ҳафталигини нафақат марказий Осиё, балки бутун Евросиё континенти учун унутилмас воқеа дея эътироф эта оламиз», — деди Азиз Абдуҳакимов. – Ҳар бир тадбирнинг асосий таркибий қисми унга ташриф буюрган иштирокчилар билан аҳамиятли. Бу эса дунёга машҳур олимлар, экспертлар, Ўзбекистон ва унинг маданий бойликларига бефарқ бўлмаган инсонлардир.

Мазкур фикрни Ўзбекистон маданият вазирининг ўринбосари Камола Ақилова ҳам тасдиқлади. У ўз сўзида бошланаётган Маданий мерос ҳафталиги жаҳон илм-фани равнақига бевосита таъсир кўрсатади. Зеро илм ва фан фақатгина бир мамлакат доирасида ривожланмайди.

«Бизнинг асосий вазифамиз мамлакатимизнинг бой меросини ўрганиш ва келгуси авлодларга етказиб беришдир», – деди К. Ақилова, – “Ўзбекистон буюк йўллар ва цивилизациялар чорраҳасида: империялар, динлар ва маданиятлар” маданий мерос ҳафталиги бу борада ўз вазифасини тўлиқ адо этмоқда. Ҳафталикнинг ташкилотчилари маданий мерос масаласига турли нуқтаи назардан ёндашдилар. Жумладан лойиҳа доирасидаги ишлар илмий, кўргазмали, ноширлик ва саёҳатларга асосланиб амалга оширилди. Бу фаолиятга, албатта чет эллик олимлар ҳам катта ҳисса қўшмоқдалар. Улар Ўзбекистон маданий меросини шакллантириш асосларини яратишга ёрдам беришмоқда.

Маданий мерос ҳафталигига доир факт ва рақамлар борасида янада батафсил маълумотларни “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўрпламларида” лойиҳаси муаллифи, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва тарғиб қилиш жамияти раиси Фирдавс Абдуҳолиқов ҳавола этди.

Унинг таъкидлашича тадбирда 60 та мамлакат Фанлар академияларининг 3 нафар Президенти, 3 нафар нашриёт директорлари, 3 нафар фонд директори, 35 нафар турли кутубхона ва музейлар раҳбарлари, 250 нафар тадқиқотчи-олимлар, 200 нафар профессорлар, 12 нафар академиклар, шунингдек ICOMOS и ЮНЕСКО халқаро ташкилотларининг 25 нафар вакили, 60 хорижий ва 70 маҳаллий ОАВ вакиллари иштирок этмоқда.

Манзура БЕКЖОНОВА

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1