1

Халқаро ҳамкорликни ривожлантириш йўлида

ЖАМИЯТ 21.08.2019, 10:09
Халқаро ҳамкорликни ривожлантириш йўлида

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти раҳбариятининг Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси маслаҳатчиси Наримон Қурбанов билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг Қозоғистондаги турдош таълим муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.

Малака ошириш институти бошлиғи, юридик фанлар доктори, профессор Н.Норматов мамлакатимизда ички ишлар органлари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, Институт фаолияти ҳамда ўқув жараёни ҳақида сўзлаб берди.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 августдаги “Ички ишлар органлари бошқарув, назорат ва шахсий таркиб билан ишлашнинг самарали тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Институт профессор-ўқитувчилари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилаётганлиги таъкидланди.

Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси маслаҳатчиси Н.Қурбанов самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, қўшни давлат Ички ишлар вазирлиги тизими ходимларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берди ва бугунги кунда Ўзбекистонда ушбу тизимда амалга оширилаётган ишларни муносиб баҳолади.

Дўстона ва самимий руҳда ўтган мулоқот сўнгида томонлар келгусида қўшни давлатдаги турдош таълим муассасалари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1