1

Тадбиркорнинг найранги узоққа бормади

ЖИНОЯТ 21.08.2019, 10:03
Тадбиркорнинг найранги узоққа бормади

Ҳозирги кунда давлатимиз томонидан тадбиркорликни жадал ривожлантириш, уларни қўллаб-қувватлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилаётган бир вақтда, айрим тадбиркорлар ўз манафаатлари йўлида давлатга зарар етса етсин, ўзим фойда кўрсам бўлди нақлида иш тутишмоқда.

Лекин,Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси тезкор шўъбаси ходимлари томонидан мунтазам равишда энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш, тармоқларга ноқонуний уланиш, талон-торож қилиш ҳолатларини бартараф этиш ва олдини олиш борасида кунлик назорат тадбирлари ўтказиб келаётганлиги натижасида бундай тадбиркорларнинг ноқонуний ишлари узоққа чўзилмаяпти.

Жорий йилнинг 27 июль куни ўтказилган тезкор тадбирлар тавомида Андижон туманидагиохак махсулотлари фаолият тури билан шуғулланиб келаётган МЧЖЎзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 12.01.2018 йилдаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 22-сонли қарори билан тасдиқланган табиий газдан фойдаланиш қоидаларига зид равишда табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб олиб, фойдаланганлиги оқибатида давлатга 20 млн. 109 минг сўм зарар етказилганлиги аниқланди.

Худди шунингдек,шу куни Андижон шаҳар худуддидагиумумий овқатланиш ошхонаси таббий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб олиб, бамайлихотир фойдаланганлиги оқибатида 47млн.174минг сўм давлатга зарар етказганлиги аниқланди.

Бюро ходимлари томонидан тегишли тартибда далолатномалар расмийлаштирилди, ҳозирда ушбу аниқланган ҳолатлар юзасидан Бюронинг Андижон шаҳар ва Андижон туман бўлимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1