Таъминотчи корхонанинг найранглари фош бўлди

ЖИНОЯТ 21.08.2019, 10:01
Таъминотчи корхонанинг найранглари фош бўлди

Норин тумани Шўро маҳалласида яшовчи фуқаро Б.Мамасолиевнинг 2018 йилнинг октябрь ойида электр тармоғига қайта уланиш учун тўлов қилади. Бироқ, Норин туман электр тармоқлари корхонаси ходимлари томонидан фуқаронинг маблағи бошқа абонентга ўтказиб юборилгани маълум бўлади. Ушбу ҳолатдан норози бўлиб фуқаро Бюронинг Норин туман бўлимига мурожаат этади.

Мазкур ариза бўйича ўтказилган ўрганиш давомида таъминотчи корхонанинг яна кўплаб найранглари аён бўлди. Яъни, корхона катта ҳисобчиси У.А. ва муқаддам ишлаган А.У.лар томонидан истеъмолчиларнинг маблағларини асоссиз равишда бошқа абонент рақамларига ўтказиб юбориш ҳолатлари аниқланди.

Олиб борилган суриштирувларда жами 88 нафар фуқаронинг 61.373.880 сўм миқдоридаги электр энергияси учун тўлаган маблағларини бошқа абонент рақамларига ўтказиб юборилганлиги маълум бўлди. Ўз ўрнида тўловлари ўтказилган истеъмолчиларнинг тўлаган пулларини ўзларининг шахсий манфаатлари йўлида сарфлаб юборишади.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1