1

Ўзбекистон Қуролли Кучлари “Марказ-2019” стратегик қўмондонлик-штаб ўқувларида иштирок этади

ЖАМИЯТ 21.08.2019, 09:59
Ўзбекистон Қуролли Кучлари “Марказ-2019” стратегик қўмондонлик-штаб ўқувларида иштирок этади

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари 16-21 сентябрь кунлари “Марказ-2019” йирик масштабдаги стратегик қўмондонлик-штаб ўқувларида иштирок этади.

Мазкур ўқувлар давомида Марказий Осиё ҳудудида халқаро терроризмга қарши курашиш каби топшириқларни ҳамкорликда бажаришда мамлакатлар қўшинларининг гуруҳ (кучл)ларини самарали қўллаш каби вазифалар ишлаб чиқилади ҳамда Россия ва Марказий Осиё мамлакатлари қуролли кучларининг миллий манфаатларини ҳимоя қилишга бўлган шайлиги намойиш этилади.

Стратегик қўмондонлик-штаб ўқувларида етти мамлакат – Россия, Қозоғистон, Ҳитой, Покистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистоннингҳарбий контингенти қантнашади.

Ўқувларнинг биринчи босқичида Ўзбекистон ва Тожикистон қуролли кучларининг штаб офицерлари ҳамкорликда ўз давлат чегараларининг жанубий сарҳадларида уюштирилган шартли ҳарбий-сиёсий вазиятда тузилган қўшин гуруҳларининг келишилган ҳаракатларини режалаштириш ва ташкил этиш каби вазифаларни бажаришади.

“Марказ-2019” қўмондонлик-штаб ўқувларининг иккинчи босқичида эса Ўзбекистон ва Тожикистон қуролли кучлари ҳарбий контингентининг ҳамкорликдаги ҳаракатларини Россия Федерациясининг Оренбург вилоятида жойлашган “Донгуз” полигонида амалда қўллаш режалаштирилмоқда. Ўзбекистон ва Тожикистон қўшинлари “Донгуз” полигонидамазкур ўқувларнинг турли тактик ҳаракатларини ҳамкорликда бажариш давомида шартли равишда уларни ўз миллий ҳудудларида ҳам амалга оширади.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон ҳарбий хизматчиларининг ушбу йирик масштабдаги ўқувларда иштироки халқаро ҳарбий ҳамкорликни келгусида ривожлантириш ҳамда қўшни мамлакатлар билан жанговар ҳамдўстликни мустаҳкамлаш, жанговар тайёргарлик масалаларида тажриба алмашиш, Марказий Осиё ҳудудида вазиятнинг кескинлашишининг олдини олиш борасида бошқарув органлари иш механизмининг ягона алгоритмини ишлаб чиқиш ва ҳамкорликда операцияларни бажаришда бўлинмаларнинг ҳаракатланиш тартибини пухта режалаштиришга хизмат қилади.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1