1

Суд Ташқи меҳнат миграция масалалари агентлигининг собиқ раҳбариятига ҳукм чиқарди

ЖИНОЯТ 20.08.2019, 19:40
Суд Ташқи меҳнат миграция масалалари агентлигининг собиқ раҳбариятига ҳукм чиқарди

2019 йил 19 август куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида судланувчилар Равшан Ибрагимов (1966 йилда Андижон вилоятида туғилган, миллати - ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти - олий, оилали, муқаддам судланмаган, Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги бошлиғи лавозимида ишлаган), Улуғбек Назаров (1977 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати - ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти - олий, оилали, муқаддам судланмаган, Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган), Алижон Абдуллаев (1983 йилда Андижон вилоятида туғилган, миллати - ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти - олий, оилали, муқаддам судланмаган, Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Фуқароларни чет элда ишга жойлаштириш масалалари департаменти Чет элда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлганларни топиш ва рўйхатга олиш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган) ва Озод Махсудов (1970 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати - ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти - олий, оилали, муқаддам судланмаган, Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Жўнаб кетишдан олдинги мослаштириш ва ўқитиш маркази директори лавозимида ишлаган) га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.

Мазкур жиноий иш жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси Ориф Қличев раислигида ҳамда халқ маслаҳатчилари Х. Рихсиева ва Г. Қосимовадан иборат суд таркибида кўриб чиқилди.

Суд ҳукмига кўра:

Р. Ибрагимов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди, 28,211-моддаси 3-қисми “а”, “б” бандлари ва 278-2-моддаси 2-қисми “в”, “г” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди. Унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 59-моддасига асосан узил-кесил ўташлик учун 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

У. Назаров Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а”, “б” бандлари, 278-2-моддаси 2-қисми “в”, “г” бандлари ва 243-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди. Унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 59-моддасига асосан узил-кесил ўташлик учун 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

А. Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди, 28,211-моддаси 3-қисми “а”, “б” бандлари, 278-2-моддаси 2-қисми “в”, “г” бандлари ва 243-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди. Унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 59-моддасига асосан узил-кесил ўташлик учун 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

О. Махсудов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди, 28,211-моддаси 3-қисми “а”, “б” бандлари ва 278-2-моддаси 2-қисми “в”, “г” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди. Унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 59-моддасига асосан узил-кесил ўташлик учун 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Мазкур жиноий иш бўйича судга раислик қилувчи томонидан судланувчиларга ва бошқа томонларга ҳукм устидан шикоят қилиш тартиби ва муддати тушунтирилди.

Азиз Обидов,

Ўзбекистон Республикаси

Олий суди матбуот хизмати раҳбари

вазифасини бажарувчи

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1