1

Тошкент мактаблари замонавий талаблар асосида такомиллаштирилади

ЖАМИЯТ 19.08.2019, 18:41
Тошкент мактаблари замонавий талаблар асосида такомиллаштирилади

Ҳукумат қарори билан 2019 йилда Тошкент шаҳри бўйича жами 10 та мактаб реконструкция қилиниб, 40 таси капитал таъмирланади.

Тошкент шаҳри умумтаълим мактаблари фаолиятини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори 2019 йилнинг 17 августида қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Қарорга кўра, 2019 йилда Тошкент шаҳри бўйича жами 10 та мактаб реконструкция қилиниб, 40 таси капитал таъмирланади.

Реконстукция ва капитал таъмирлаш ишлари учун 2019 йил якунига қадар қўшимча 400 млрд сўм ажратилади.

2020 йилдан бошлаб тажриба-синов тариқасида мактабларни хусусий сектор вакилларига қуриш-таъмирлаш, бошқариш, фойдаланиш учун бериш усуллари амалиётга жорий қилинади.

2019 йил 1 декабрга қадар Тошкент шаҳридаги мактабларни олий маълумотли кадрлар билан тўлдириш, олий тоифали ўқитувчилар сонини ошириш, бир нафар ўқитувчига тўғри келадиган ўртача ўқувчилар улушини босқичма-босқич халқаро стандартларга мослаштириш бўйича дастур ишлаб чиқилади.

2019−2020 ўқув йилидан бошлаб юқори синф ўқувчилари учун «Ёш педагог синфлари» ташкил этилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1