1

128 нафар десантчи тунги сакрашни муваффақиятли амалга оширди

ЖАМИЯТ 19.08.2019, 17:40
128 нафар десантчи тунги сакрашни муваффақиятли амалга оширди

Шарқий ҳарбий округ “Фарғона” дала-ўқув майдонида округ ҳаво-десант бўлинмаси шахсий таркиби тунда парашют билан сакраш жанговар ўқув машғулотларини бажарди.

Тунда 600 метр баландликдан сакрашнинг техник, жисмоний ва руҳий кўникмаларини ҳосил қилган 128 нафар десантчи Д-6 парашюти билан сакрашни муваффақиятли амалга оширди.

– Десантчилар учун тунги сакраш машғулотлари муҳим тажриба ҳисобланади, – дейди шартнома бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскар Азиз Салимов. – Биз ушбу машғулотлар давомида жановар шайлик ва индивидуал маҳоратимизни янада оширдик. Биринчи марта парашют билан сакраган ҳарбий хизматчилар учун бу амалиёт чин маънода унутилмас бўлди.

Мазкур амалий сакраш машғулотларида илк бор иштирок этган ҳарбий хизматчилар Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.

Шарқий ҳарбий округ Матбуот хизмати

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1