1

Женевада ёввойи табиатни асраш бўйича Халқаро конференция бўлиб ўтди (Видео)

ДУНЁ 19.08.2019, 17:32
Теглар: Видео
Женевада ёввойи табиатни асраш бўйича Халқаро конференция бўлиб ўтди (Видео)

Мазкур конференцияда иштирок этиш учун дунёнинг 180 дан ортиқ давлатларидан вакиллар ташриф буюришди. Бу ҳақда Еuronews.com нашри хабар берди.

Конференция кун тартибидан ноёб ўсимликлар, ҳайвонлар ва балиқларнинг халқаро савдосини тартибга солиш масалалари билан боғлиқ 50 дан ортиқ таклифларни кўриб чиқиш ўрин олди. Шунингдек, фил суягининнг ноқонуний савдоси ва акула сузғичларидан тайёрланган шўрвага бўлган талабнинг ортиши каби долзарб масалалар ҳам муҳокама этилди. Экологлар олиб борган тадқиқот натижаларига кўра, сайёрамизнинг табиий бойликлари катта тезликда қисқариб бормоқда. Мутахассисларнинг таъкидлашича, ҳар йили ёввойи ҳайвонлар сони борган сари қисқариб бормоқда.

Шунга қарамасдан, айрим Африка давлатлари ёввойи жониворлар савдосини қисман қонунийлаштиришни режалаштирган. Бироқ йирик нодавлат экологик ташкилотлар бунга кескин қаршилик билдиришяпти. Сўнгги маротаба 2008 йили фил суягининг қонуний савдоси амалга оширилган эди. Айни шу вақтдан эътиборан юз минглаб Саванна филлари ва Африка ўрмон филларининг 60 фоизи йўқ бўлиб кетди. Бундан ярим аср аввал имзоланган CITES конвенцияси маълумотларига кўра, сайёрамиздаги ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг қарийиб 35 000 мингдан ортиқ тури йўқолиб кетиш хавфи остида турибди, уларнинг 85 фоизини эса ўсимликлар ташкил этади.


Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1