Индонезия пойтахти бошқа жойга кўчириладиган бўлди (Видео)

ДУНЁ 19.08.2019, 17:25
Теглар: Видео
Индонезия пойтахти бошқа жойга кўчириладиган бўлди (Видео)

Дунё океанида сув сатҳининг кўтарилиши ортидан Индонезия ҳукумати пойтахт Жакартани бошқа ҳудудга кўчиришга қарор қилди. Бу ҳақда Еuronews.com нашри хабар берди.

Экспертлар маълумотларига кўра, 2050 йилга келиб, Индонезия пойтахти Жакартанинг учдан бир қисми сув остида қолади. 10 млн.ортиқ аҳоли истиқомат қилувчи шаҳар океан сув сатҳининг кўтарилиши оқибатида ғарқ бўлади. Тошқинлардан ташқари айни дамда пойтахт аҳоли билан ҳаддан ташқари тўлиб-тошгани, сув таъминоти ва каналицазия тизимидаги муаммолар ва транспорт тирбандликларидан азият чекмоқда. Индонезия Президенти Жоко Видодо мамлакат мустақиллиги куни муносабати билан халққа йўллаган мурожатида пойтахтни Жакартадан қўшни Калимантан оролига кўчириш тўғрисида қарор қабул қилганини маълум қилди.

"Пойтахт бу шунчаки миллат бирлиги рамзи эмас. Бу шаҳар мамлакат аҳолисининг эришган ютуқларини намойиш этади. Бизга замонавий ва муваффақиятли Индонезиянинг тимсоли керак", дея таъкидлади президент. Янги пойтахт айнан оролнинг қайси ҳудудида жойлашуви бўйича аниқ маълумотлар йўқ. Ҳозирда Жакартанинг айниқса шимолий қисмлари тошқинлардан қаттиқ азият чекмоқда. Шаҳарнинг ушбу ҳудуди йилига 10 см сув остида қолмоқда. Индонезия ҳукумати режасига кўра, пойтахтни Ява оролидан Калимантанга кўчириш ишлари 2021 йили бошланади ва бу жараён тахминан 10 йилга чўзилади.

Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1