1

Қидирувдаги “SPARK”автомашинаси топилди

ЖИНОЯТ 19.08.2019, 17:18
Қидирувдаги “SPARK”автомашинаси топилди

Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг 15.04.2019 йилдаги ижро варақаларига асосан қарздорлар Б.Машарипов ва Д.Болтаевалардан ундирувчи “Эврика Капитал” микрокредит ташкилоти фойдасига жами 35 751 964 сўм ундириш ва ундирувни қарздор Б.Машарипов номида бўлган 2015 йилда ишлаб чиқарилган “SPARK” русумли, гаров мулки бўлган автотранспорт воситасига қаратиш белгиланган.

Ижро ҳаракатлари давомида, қарздор Б.Машариповга тегишли
“SPARK” русумли автотранспорт воситасига 19.07.2019 йилда қидирув эълон қилинган.

Бюронинг Урганч шаҳар бўлими Ахборот таъминоти ва қидирув гуруҳи ўтказилган қидирув ҳаракатлари давомида қарздор Б.Машарипов ўзига тегишли бўлган тегишли “SPARK” русумли автотранспорт воситасини Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида яшовчи Р.Рахмановага автомашинани пулларини бўлиб бериш шарти билан берганлигини билдирган.

Ушбу маълумотларга асосан 24.07.2019 йилда Мажбурий ижро бюросининг Урганч шаҳар ва Тўрткўлтуман бўлимлари ходимлари “Эврика Капитал” микрокредит ташкилоти ҳуқуқшуноси билан биргаликда автомашина аниқланган манзилган бориб, Р.Рахмановани суд буйруғи билан таништирган, унга ушбу автомашина гаровда эканлиги тушунтирилиб, 24.07.2019 йилда автомашина Урганч шаҳрида жойлашган “Мамат Ширин Савдо” Х/К га қарашли транспорт воситаларини вақтинча сақлаш майдончасига қўйилди ва ҳозирги кунда реализация қилиш чоралари кўрилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1