1

Тошкентда 85-автобус ҳайдовчиси назоратидан қочиш учун GPS ускунасини олиб ташлагани учун ишдан бўшатилди

ЖАМИЯТ 19.08.2019, 15:36
Тошкентда 85-автобус ҳайдовчиси назоратидан қочиш учун GPS ускунасини олиб ташлагани учун ишдан бўшатилди

8-автобус саройи тасарруфидаги 85-йўналишда қатновчи автобус ҳайдовчиси Т. Ғофуржон GPS трекер картасини олиб ташлаб, ўзи бошқараётган автобусни назоратдан яширмоқчи бўлгани учун у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ матбуот хизмати хабар берди.

"Т. Ғофуржон 1994 йилдан буён ушбу автобус саройида ҳайдовчи бўлиб ишлаб келади. Ҳамкасблари ўртасида ҳам яхшигина обрў-эътибор қозонган. Аммо эришган ютуқлари унга белгиланган қонун-қоидаларни бузиш ёки четлаб ўтиш ҳуқуқини бермаслигини у вақтида тушуниб етмади. Тизимда қатъий тартиб-интизомни йўлга қўйиш, қатновлари доимийлигини таъминлаш мақсадида ана шундай кескин чоралар давом эттирилади", дейилади хабарда.

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ эслатишича, бундан аввал ҳам автобуслар қатновини тўғри ташкил этиш, кўрсатилаётган хизмат сифатини янада яхшилаш мақсадида ўрнатилган GPS назорати тизимига қасддан зарар етказган ҳайдовчиларга қатъий чоралар кўрилиб, ҳатто ишдан бўшатилиб келинган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1