1

Республикамизнинг барча вилоятларида 50 дан ортиқ “Истеъмолчи кутубхоналари” қурилмоқда

ЖАМИЯТ 19.08.2019, 12:16
Республикамизнинг барча вилоятларида 50 дан ортиқ “Истеъмолчи кутубхоналари” қурилмоқда

Айни вақтда республикамизнинг барча вилоятларида 50 дан ортиқ “Истеъмолчи кутубхоналари” қурилмоқда. Бу ҳақда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ходими Аҳмадали Ҳакимов "Даракчи"га маълум қилди.


"Бугун аҳолининг китобхонлик маданиятини юксалтириш, ёшларнинг китобга бўлган қизиқишларини кучайтириш борасида зарур шарт-шароитлар яратилаётганлигига барчамиз гувоҳ бўлиб турибмиз. Иш фаолиятим давомида ушбу жараёнларга дахлдор инсон сифатида “Истеъмолчи кутубхоналари”ни қуриш лойиҳасини ишлаб чиқдим", дейди лойиҳа муаллифи.

Хабар берилишича, бугунда Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида ёшлар учун бепул, барча имкониятларга эга кутубхона ўз фаолиятини бошлаган. Риштон, Бағдод, Фарғона, Данғара туманлари ҳамда Фарғона шаҳрида ҳам ана шундай мўъжаз кутубхоналарнинг қурилиш ишлари якунига етказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1