1

Ёнғин хавфсизлиги институти ходимлари, курсантлари хайрия ҳашарларига ҳисса қўшмоқда

ЖАМИЯТ 19.08.2019, 11:43
Ёнғин хавфсизлиги институти ходимлари, курсантлари хайрия ҳашарларига ҳисса қўшмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10 август кунидаги Фармойишига асосан, 15-30 август кунлари мамлакатимизнинг барча ҳудуларида ободонлаштириш ва тозалик ойлиги ҳамда умумхалқ хайрия ҳашари деб эълон қилингани муносабати билан Ёнғин хавфсизлиги институтининг профессор-ўқитувчилари, ходимлари ва курсантлари томонидан Тошкент шаҳрининг Яшнобод, Яккасарой, Мирзо Улуғбек, Олмазор, Чилонзор, Учтепа, Юнусобод, Сергели туманлари ҳамда Тошкент вилоятининг Янгийўл, Зангиота туманлари маҳаллаларида истиқомат қилувчи кам таъминланган оилалар, якка ёлғиз ҳамда ногирон фуқароларнинг уйларида, уруш ва фронт орти меҳнат қатнашчилари ва фахрийлари хонадонларида, шунингдек, мурғак қалбли, имконияти чекланган болалар тарбияланадиган меҳрибонлик уйлари, уруш ва меҳнат фахрийлари учун Республика пансионати, интернатлар, мактабгача таълим муассасаларида хайрия ҳашарлари уюштирилди.

Ҳашарда Институтнинг доимий ва ўзгарувчан таркибидан жами 500 нафардан ортиқ профессор-ўқитувчилар, ходим ва курсантлари иштирок этди.

Ҳашар давомида Институт жамоаси томонидан ҳар бир хонадонни тартибга келтириш, уларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга эътибор қаратиш, ҳовлиларидаги дарахтларга шакл берилиш, турли чиқиндилардан тозалаш ҳамда томорқаларини бегона ўтлардан тозалаш каби ишлар амалга оширилди.

Ёнғин хавфсизлиги институти жамоаси томонидан бундай хайр-саховат тадбирлари давом эттирилмоқда.

Фотолавҳа:

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институти матбуот хизмати

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1